Жамият | 08:45 / 09.04.2023
8799
1 дақиқада ўқилади

Январ-март ойларида «Тез ёрдам»га 3 миллиондан ортиқ мурожаат келиб тушди

Ўзбекистонда сўнгги 3 ойда «Тез ёрдам» хизматига 3 млн 90 мингта чақириқ келиб тушди. Уларнинг энг кўпи Фарғона, Андижон вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрига тўғри келди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати ўтган 3 ойда «Тез ёрдам» хизматига мамлакат бўйича жами 3 миллион 90 минг 479 та чақириқ келиб тушганини маълум қилди.

Таъкидланишича, беморлардан 276 минг 566 нафари шифохоналарга госпитализация қилинган. Энг кўп мурожаатлар:

  • Фарғона вилоятида — 359 795 та;
  • Андижон вилоятида — 315 941 та;
  • Тошкент шаҳрида — 307 994 та;
  • Тошкент вилоятида — 294 037 та;
  • Наманган вилоятида — 283 665 та қайд этилган.

Маълумот учун, 2022 йил давомида тез тиббий ёрдам хизматига жами 13 миллион 22 минг 162 та чақириқ келиб тушган эди.

Мавзуга оид