Жаҳон | 08:55 / 10.04.2023
8052
1 дақиқада ўқилади

Франциянинг Алп тоғларида қор кўчкиси қурбонларга сабаб бўлди

Францияда Монблан яқинида қор кўчкиси оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди. Қурбонлар сони ортиши мумкин. Қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Фото: Reuters

9 апрель, якшанба куни Франциянинг Алп тоғларида қор кўчкиси оқибатида камида 4 киши ҳалок бўлди. Франциянинг Бонневил коммунаси прокуратурасига таяниб, AFP агентлиги хабар беришича, яна икки киши бедарак йўқолган.

Юқори Савойя департаменти вакиллари қор кўчкиси пайтида бир киши жабрланганини ва 8 киши бу ҳодисадан жароҳатларсиз омон қолишга муваффақ бўлганини таъкидламоқда. Айни вақтда бедарак йўқолганларни қидириш ишлари давом этмоқда, тунда у тўхтатилди.

Якшанба куни эрталаб Алп тоғларида Монтблан яқинидаги Армансет музлигидан тушган қор кўчкиси ҳақида ҳеч қандай огоҳлантириш йўқ. AFP ахборот агентлигига кўра, ҳалок бўлганларнинг икки нафари йўл кўрсатувчи бўлиб ишлаган. Франция президенти Эммануэл Макрон Twitter'да унинг фикри қурбонлар ва уларнинг яқинлари билан эканлигини ва барча кучлар омон қолганларни қидиришга ташланишини ёзди.

Мавзуга оид