Ҳиндистон жанубидаги кўчкилар оқибатида 151 киши вафот этди
Кучли ёғингарчилик ортидан юзага келган кўчкилар сабаб 300 дан ортиқ уй вайрон бўлган.
Ҳиндистон жанубида кучли ёмғирлардан сўнг кўчкилар содир бўлди ва унда камида 151 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ҳукумат вакиллари маълум қилди.
Керала штати Ваянад округидаги тепаликларда биринчи кўчки 30 июл сешанбага ўтар кечаси маҳаллий вақт билан 02:00 да содир бўлган. Орадан 2 соат ўтиб яна бир кўчки юз берган.
Кўчкилар оқибатида 186 киши турли даражада жароҳат олган. Офат одамларнинг турар жойларини ер билан битта қилган, дарахтларни кўчириб, кўприкларни бузиб ташлаган.
187 киши бедарак йўқолган ҳисобланмоқда. Ҳозиргача 77 марҳумнинг шахси аниқланган. Маҳаллий нашрларга кўра, ҳалок бўлганларнинг кўпчилиги чой плантациялари ишчилари бўлган.
Меппади, Мундаккай ва Чоралама туманларида йўллар ювилиб, турар жойларга зарар етган, дейди Керала штати расмийси Пинарайи Вижаян.
PTI агентлигининг ёзишича, Мундаккай тумани учун кўчкилар одатий ҳодисага айланган. Бироқ бу сафарги кўчки натижасида тупроқ, шағал ва тошлар оқими марказдан 6 км олисдаги Чоралмала қишлоғига қадар етиб борган. Натижада қишлоқдаги 300 дан ортиқ уй вайрон бўлган. 8300 киши ҳукумат томонидан ташкил этилган 82 та лагерга жойлаштирилган.
Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди жабрланганларнинг оилаларига 2400 АҚШ доллари миқдорида компенсация берилишини маълум қилди.
Мавзуга оид
23:25 / 23.12.2024
Бангладеш Ҳиндистондан собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани экстрадиция қилишга ёрдам беришни сўрамоқда
13:35 / 20.12.2024
Дам олиш кунлари ёғингарчилик кутилмайди
11:42 / 18.12.2024
Ўзбекистон ва Ҳиндистон заргарлик буюмлари ишлаб чиқариш имконини ўрганмоқда
20:02 / 17.12.2024