Жамият | 11:44 / 10.04.2023
25509
1 дақиқада ўқилади

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг икки мансабдори пора билан қўлга тушди

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги бошқармаларининг икки нафар мансабдори қўлга олинди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Қайд этилишича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан вазирликнинг Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятлари бош бошқармалари мансабдор шахслари ўз ваколатларидан фойдаланган ҳолда пора олаётган вақтида қўлга олинган.

Эслатиб ўтамиз, президент фармонига мувофиқ, 2023 йил 1 январдан қуйидаги республика давлат бошқаруви органларининг ташкилий бўйсунуви ўзгарганди. Хусусан, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ҳамда Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузурига ўтказилганди. Ушбу вазирликка собиқ ССВ вазири Беҳзод Мусаев раҳбарлик қилмоқда.

Мавзуга оид