Жамият | 12:30 / 11.04.2023
12737
2 дақиқада ўқилади

7 ёшдан 70 гачани бирлаштирган «Опен бюджет»

«Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида Наманган вилоятида ҳам ғолиблар аниқланди. Хусусан, Норин тумани Учтепа маҳалласи ҳамда Уйчи туманининг Бўстон маҳалласи лойиҳа доирасида ғолибликка эга чиққанлардан бўлди.

Бирлашиб ўзган бўстонликлар

Уйчи тумани Бўстон маҳалласида узоқ йиллар аввал ётқизилган асфальт вақт ўтиши билан йўқолиб борган ва бугунги кунда ўта абгор ҳолатга келиб қолганди. Қиш кунлари маҳалланинг кўчалари тизза баробар лой бўлиб кетаверадиган даражада эди. Аввалроқ маҳалладаги тадбиркорлар кўчаларга шағал ётқизган. Бироқ озроқ вақт ўтгач у ҳам иш бермай, кўчалардаги чуқурлар кўпайиб, ўта нотекис ҳолатга келиб қолган.

 «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг илк босқичи маҳалланинг 7 ёшдан 70 ёшгача ёш-у қарисини бирлаштирди, натижада бирлашган бўстонликлар ғолибликни қўлга киритди.

Асфальтдан сўнг чироққа

Норин туманининг Учтепа маҳалласи аҳолиси иккинчи марта «Ташаббусли бюджет» доирасида ўз лойиҳаcи билан ғолиб бўлди. Аввалги йилда маҳаллани асфальт қилиш бўйича лойиҳа билан ғолибликка эришилган бўлса, бу сафар учтепаликлар электр тармоқларини замонавийсига алмаштириш, қуввати каттароқ янги трансформатор пункти ўрнатиш бўйича ғолиб бўлишган.

Маълумот учун, 2023 йилги «Ташаббусли бюджет» лойиҳасининг биринчи босқичи доирасида Наманган вилоятининг 779 маҳалласи ўз ташаббусли лойиҳалари билан қатнашган.

Мавзуга оид