Наманган вилояти ҳокимига янги биринчи ўринбосар тайинланди
Акрамжон Абдуҳамидов тайинловга қадар Президент Администрациясида ишлаган.
Акрамжон Абдуваҳобович Абдуҳамидов Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
У 2020 йилдан буён вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаб келган Толиб Юсупов ўрнида иш бошлади.
Акрамжон Абдуҳамидов 1973 йилда Наманган вилояти Янгиқўрғон туманида туғилган.
1997 йилда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини, 2000 йилда Банк-молия академиясини тамомлаган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи.
Меҳнат фаолиятини 1997 йилда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги мулкнинг давлат улуши бўйича дивидендлар ҳисобланиши ва фойдаланиши устидан назорат қилиш бошқармаси 1-тоифали иқтисодчиси вазифасидан бошлаган. 1999-2002 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги қимматли қоғозлар ва молия бозори бошқармаси бош иқтисодчиси, бўлим бошлиғи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Акрамжон Абдуҳамидов 2022 йилдан буён Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Назорат инспекцияси бош консультанти лавозимида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид
12:40 / 19.12.2024
Жиззах вилоятига янги ҳоким тайинланди
17:52 / 11.12.2024
Тимур Ишметов Марказий Банк раиси этиб тайинланди
15:57 / 10.12.2024
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
18:28 / 06.12.2024