Пахтачи туманидаги газ қуйиш шохобчасида ёнғин ва кучли портлаш юз берди
Ёнғин бартараф этилган, фалокат оқибатида бир киши жароҳатланган.
9 май куни соат 21:25 да Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, Янгиобод маҳалласида жойлашган аҳолига суюлтирилган газ қуйиш шохобчаси ҳудудида ёнғин ва портлаш содир бўлди.
ФВВ хабарига кўра, ҳодиса жойига 5 та ёнғин-қутқарув экипажи етиб бориб, соат 22:30 да ёнғин қуршаб олинган ва соат 23:00 да бартараф этилган.
Ёнғин оқибатида шохобча ҳудудида бўлган 3 та «Isuzu» русумли автомашина ва улардаги сиғими 50 литрли суюлтирилган углеводород газли баллонлар ёрилиб, зарарланган.
Ҳодиса шохобчадаги «MAN» русумли суюлтирилган газ ташувчи машинадан газни захира сиғимига бўшатиш жарёнида хавфсизлик техникаси қоидалари бузилиши оқибатида юзага келгани тахмин қилинмоқда.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида бир киши тан жароҳати олган. Ҳозирда вазият оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
12:18 / 08.12.2024
Самарқандда қаровсиз қолган 14 ёшли қиз вақтинча қариндошлари қаровига топширилди
14:26 / 28.11.2024
Самарқанд вилоятига янги раҳбар тайинланди
14:19 / 28.11.2024
Эркинжон Турдимов ишдан кетди
09:18 / 17.11.2024