Қорақалпоғистонда ўқувчилар егулигига таблетка солиб қўйилгани аниқланди
Прокуратура бу ишни тадбиркорнинг рақобатчиси атайлаб уюштиргани ҳақида баёнот берди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.
Ижтимоий тармоқларда Элликқалъа туманидаги иккита мактабда бошланғич синф ўқувчиларига бериладиган бепул егуликлардан номаълум таблетка чиққани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Қорақалпоғистон прокуратураси ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, терговга қадар текширувда Элликқалъа ва Беруний туманларидаги мактабларга етказиб берилган озиқ-овқат маҳсулотларидан дори воситаси чиққанлиги аниқлаган. Мазкур егуликлар таъминотчи тадбиркорлар томонидан етказиб берилмаган. Ҳолат бир гуруҳ шахслар томонидан тадбиркорларни обрўсизлантириш учун уюштирилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат) 3-қисми “г” банди ва 192-моддаси (рақобатчини обрўсизлантириш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Қорақалпоғистонда ўқувчиларга олиб борилаётган маҳсулотлардан турли нарсалар чиқиши аввал ҳам кузатилганди. Хусусан, апрел ойида Хўжайли туманидаги 41-мактабда бошланғич синф ўқувчига берилган егуликдан сочга тақиладиган тўғноғич ва қум чиққанди.
Феврал ойида эса Кегейли туманида болаларга чириб кетган олма берилди. Ҳолатни Олий Мажлис Сенати ўрганган ва сифатсиз озиқ-овқат маҳсулотларини қабул қилиб олган мактаб директорлари жаримага тортилганди.
Маълумот учун, Қорақалпоғистон ҳамда Хоразмдаги умумтаълим муассасаларида бошланғич синфлар ўқувчиларини бепул овқатлантириш тизими президентнинг тегишли фармонига асосан 2023 йил апрел ойидан йўлга қўйилган. 2023 йил сентябрдан бошлаб бу тизим бутун Ўзбекистон бўйлаб барча умумтаълим мактабларидажорий этилиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
08:20 / 21.12.2024
Қорақалпоғистонда энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари фош этилди
16:13 / 20.12.2024
Йигирмага яқин болани 1,5 минг км масофага ташиётган учта Damas ушланди
11:31 / 27.11.2024
Қорақалпоғистонда 3 бош Бухоро буғусини ўлдирган шахс 3,3 млрд сўмлик зарар етказди
17:03 / 16.11.2024