Самарқанд Ўзбекистонда ЕТТБнинг “Яшил шаҳарлар” дастурига қўшилган биринчи шаҳарга айланди
ЕТТБ бошқарувчилар кенгашининг 32-йиллик йиғилишида Ўзбекистон ҳукумати ва ЕТТБ ўртасида Самарқанд шаҳрида электробуслар қатновини йўлга қўйиш учун 49 миллион долларгача миқдорда суверен кредит ажратиш тўғрисида битим имзоланди.
Ажратилган маблағ зарядловчи қурилмалар билан бирга 100 тагача ўрта ўлчамдаги (10,5 м) электробусларни сотиб олиш, шунингдек, электробуслар парки, электр станцияси, фойдаланиш учун маъмурий бинолар ва техник хизмат кўрсатиш объектларини ўз ичига олган зарур инфратузилмани яратиш учун ишлатилади.
Бу - “Самарқанд - яшил шаҳар” ҳаракат режасидаги биринчи лойиҳа бўлиб, барқарор ривожланиш истиқболлари ва стратегик мақсадларни ҳамда устувор экологик муаммоларни ҳал қилиш учун зарур бўлган ҳаракатлар ва инвестицияларни жалб қилишга ёрдам берадиган муҳим қадам.
Мавзуга оид
20:26 / 03.01.2025
Маҳмудхўжа Беҳбудий таваллудининг 150 йиллиги нишонланади
15:52 / 26.12.2024
Самарқандда “Turkish Airlines” авиакомпанияси экипаж аъзоси божхона назоратидан жанговар ўқ-дори олиб ўтишга уринди
09:33 / 26.12.2024
ЕТТБ Хоразмда электр узатиш тармоғи қурилишини молиялаштиради
07:35 / 26.12.2024