Ўзбекистон | 09:35 / 19.05.2023
5911
1 дақиқада ўқилади
Ўзбекистон ҳудуди орқали 2,8 млн тонна транзит юклари ташилди
Жорий йилнинг уч ойи мобайнида Ўзбекистон ҳудуди орқали 2,8 миллион тонна транзит юклари ташилди.
2023 йилнинг январь-март ойлари давомида Ўзбекистон Республикаси ҳудуди бўйича ташилган (автомобиль ва темирйўл транспортларида) транзит юкларининг ҳажми 2 792,8 минг тоннани ташкил этди.
Ўзбекистон статистика агентлиги маълумотларида қайд этилишича, улардан 2 249,5 минг тонна юк темирйўл транспорти орқали (жами ҳажмга нисбатан 80,5 фоиз) ташилган.
Бундан ташқари, автомобиль транспорти орқали 543,3 минг тонна юк ташилган (жами ҳажмга нисбатан 19,5 фоиз).
Мавзуга оид
20:59 / 18.11.2024
Қозоғистонда Европа ва Осиё ўртасидаги кўприк юк автомобиллари учун ёпилди
10:40 / 23.10.2024
Ўзбекистоннинг транзит юк ўтказиш салоҳияти 2030 йилга бориб 4,4 баробарга ортади
08:21 / 31.05.2024
2023 йилда Ўзбекистонга 30 та давлатдан гуманитар ёрдам юклари келди
07:50 / 24.05.2024