Ўзбекистон | 07:50 / 24.05.2024
3019
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон Туркманистон билан юк ташувлари ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб бормоқда

Ўзбекистон ташқи савдо юкларини жанубий йўналиш бўйлаб хорижга ташишда Туркманистон муҳим аҳамиятга эга. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Тижорат мақсадида икки мамлакат автомобил ва темир йўллари орқали учинчи мамлакатга транзит юклари ташилади. Икки мамлакат коммуникация тизимларининг интеграцияси нафақат Ўзбекистондан Туркманистонга, балки Яқин ва Ўрта Шарқ савдо бозорларига энг қисқа йўл орқали чиқиш имкониятини яратади

2024 йилнинг январ-март ойи мобайнида юк ташувлари ҳажми салкам 400 минг тоннани ташкил этди. 2023 йилда Туркманистон билан жами 36 500 дона, 2024 йилнинг ўтган даври мобайнида эса 10 мингта рухсатнома бланкалари алмашилган бўлиб, юк ташувлари узлуксизлиги таъминланмоқда. 

Туркманистон томони мурожаатларига асосан Транспорт вазирлиги томонидан қўшимча рухсатнома бланкалари алмашилмоқда. 

Транспорт вазирлиги Туркманистон ваколатли органи билан рухсатнома бланкалари квотасини кўпайтириш ва қўшимча алмашиш, миллий ташувчиларга халқаро юк ташувлар жараёнида тенг шароитлар яратилишини таъминлаш орқали юк ташувлари ҳажмини ошириш бўйича мунтазам равишда музокаралар олиб бормоқда.

Мавзуга оид