Ўзбекистон | 16:06 / 22.05.2023
10792
1 дақиқада ўқилади

Россия ТИВ Ўзбекистонда Россия дизайни бўйича АЭС қуриш келишуви деярли тайёр эканини маълум қилди

Фото: Хасан Пайдоев

Ўзбекистон ҳудудида Россия томонидан лойиҳалаштирилган атом электр станциясини қуриш бўйича бош шартноманинг асосий шартлари тўғрисидаги келишув тайёр. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигининг душанба куни тарқатган хабарида айтилади, деб ёзади ТАСС.

«Икки томонлама ҳамкорликнинг энг муҳим йўналиши - энергетика. Ўзбекистон ҳудудида Россия лойиҳасидаги атом электр станциясини қуриш иқтисодий муносабатларимизнинг энг муҳим лойиҳасидир. Бош шартноманинг асосий шартлари бўйича келишув юқори даражада тайёр», — дейилади дипломатик идора хабарида.

Душанба куни Москвада Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров ва Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов музокара ўтказади.

Мавзуга оид