340 от кучига эга “супергибрид” Nissan Х-Trail Хитой бозорида сотувга чиқди
Nissan Хитой бозорида янгиланган моделларини тақдим этишда давом этмоқда. Япон ишлаб чиқарувчисининг навбатдаги янгилиги — “супергибрид” дея таърифланаётган Х-Trail кроссовери бўлди.
Nissan Хитой бозорида Х-Trail’нинг савдосини бошлади. У икки хил комплектацияда харидорларга таклиф этилмоқда. Хусусан, Deluxe позицияси 27 000 долларга баҳоланган бўлса, Supreme комплектацияси учун 28 350 доллар сўралмоқда. Иккала позиция техник томондан бир хил, фақатгина қўшимча имкониятлар билан фарқланади.
“Супергибрид” Nissan Х-Trail 2-авлод e-POWER гибрид тизимига эга бўлган. Ички ёнув двигатели фақат генератор вазифасини бажариб беради, яъни унинг машина ғилдиракларига умуман алоқаси йўқ. Шу томондан Х-Тrail электромобилга жуда ўхшаб кетади. Иккита электромотор ўрнатилган — олд ва орқада. Улар жами 340 от кучини беришга қодир. Автомобиль батареясини 1,5 литр ҳажмга эга 144 от кучини берадиган турбодвигател қувватлаб туради.
Машинанинг узунлиги 4681 мм, эни 1840 мм, бўйи эса 1730 мм, ғилдираклар базаси бўлса 2706 ммни ташкил этади.
Deluxe комплектацияси ҳам иккинчи даражали автопилот билан таъминлаган. Бунда ҳайдовчи йўл белгиларини автоматик таниш, йўл чизиғидан чиқиб кетмаслик, мослашувчан круиз-назорат, иқлим назорати, проекцияли дисплей функцияларидан фойдаланиши мумкин.
Supreme версиясида медиатизимни 12,3 дюймлик дисплей ёрдамида бошқариш мумкин (Deluxe’да эса 7 дюймлик дисплей).
Мавзуга оид
23:04 / 24.12.2024
Хитой қутб сувларида сузишга қодир дунёдаги энг йирик юк ташувчи кемани синовдан ўтказди
21:52 / 24.12.2024
Хитойда 2027 йил охирига бориб 5G алоқа тармоғидан фойдаланувчилар улуши 85 фоизга етказилади
17:07 / 24.12.2024
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
23:24 / 23.12.2024