Қиличдорўғли Эрдўғанни фейк видео учун судга берди
Мухолифат вакили амалдаги президентдан 1 млн турк лираси ундириб олмоқчи.
Туркия мухолифатидан президентликка номзод Камол Қиличдорўғли амалдаги давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғанни судга берди. Бу ҳақда унинг адвокати Жалол Қилич ижтимоий тармоқда маълум қилди.
Даъвога Эрдўған томонидан сайловолди мунозараларида кўрсатилган видеолавҳа сабаб бўлган. Видеода курд жангарилари Қиличдорўғлини қўллаб-қувватлаганини эълон қилгани айтилади. Номзоднинг адвокати видео сохта эканлигини айтди.
Tarihe kara leke olarak düşecek propaganda
— Cumhuriyet (@cumhuriyetgzt) May 7, 2023
AKP Genel Başkanı ve Cumhurbaşkanı Erdoğan, İstanbul Mitingi'nde Kemal Kılıçdaroğlu'nun 'Haydi' reklam filmine PKK'lı Murat Karayılan’ın videosunu montajlattı
Montajlanmış videoyu "PKK'lılar CHP'nin şarkısını söylüyor" diye izletti pic.twitter.com/GBXvabi136
«Биз Эрдўғанга 1 миллион турк лираси (573 млн сўм) миқдорида маънавий зарарни қоплашни талаб қилиб, судга мурожаат қилдик. Биз бу пулни ота-онаси террорчилар ҳаракатидан ҳалок бўлган болаларни ўқитишга сарфлашни режалаштирганмиз», деди адвокат.
У ўз постида Қиличдорўғлини номзод эмас, «Туркиянинг 13-президенти» деб атади.
Туркиядаги сайлов кампаниясида сохта видеолардан кенг фойдаланилмоқда. Президентлик пойгасининг яна бир иштирокчиси Муҳаррем Инже ўз иштирокидалиги иддао қилинган шаҳвоний видеолар тарқалгач, ҳатто номзодини қайтариб олишга мажбур бўлди. Бу видеолар сохта бўлиб, «дипфейк» технологиясидан фойдаланган ҳолда яратилганини айтди.
28 май куни Туркияда президентлик сайловларининг иккинчи босқичи бўлиб ўтади, унда икки номзод: Қиличдорўғли ва амалдаги давлат раҳбари Эрдўған қатнашади. Биринчи турда уларнинг ҳеч бири ғалаба учун зарур бўлган 50 фоизлик овоз тўплаш чегарасидан ўта олмади. Иккинчи турда бундай чегара бўлмайди ва кўпчилик овозга эга бўлган номзод ғолиб деб топилади.
Мавзуга оид
00:45
Туркия ТИВ раҳбари Сурияга қарши санкцияларни тезроқ бекор қилишга чақирди
20:38 / 20.12.2024
Эрдўған Сурия шимолидаги террорчиларни зарарсизлантириш вақти келганини айтди
17:52 / 17.12.2024
WSJ: АҚШ Сурия чегарасида турк қўшинлари тўпланаётганидан хавотирда
16:24 / 15.12.2024