Хитой ижтимоий тармоқлардаги миллиондан ортиқ аккаунтларни ёпди
Қоидабузарликлар орасида миш-мишлар тарқатиш, давлат идоралари ва оммавий ахборот воситаларига тақлид қилиш, ижтимоий тармоқлар орқали ноқонуний бойиб кетиш кабилар бор.
Хитойнинг Интернет-ахборот давлат департаменти Хитой ижтимоий тармоқларидаги миллиондан ортиқ аккаунтларга қарши «чора кўрилгани» ҳақида хабар берди. Ўз навбатида 66 минг аккаунт абадий тақиқланган. Шунингдек, 1,41 миллион постга қарши «чоралар» кўрилган.
Қоидабузарликлар орасида миш-мишлар тарқатиш, давлат идоралари ва оммавий ахборот воситаларига тақлид қилиш, ижтимоий тармоқлар орқали ноқонуний бойиб кетиш кабилар бор.
Хитой расмийларининг бу ҳаракатлари IT-соҳа устидан назоратни кучайтириш стратегияси доирасида амалга оширилмоқда. Улар Хитойнинг Tencent, Alibaba Group ва ByteDance каби интернет гигантларига алоқадор.
Ҳисоботда айтилишича, Хитой нафақат ижтимоий тармоқларни фаол равишда «тозалашни» давом эттиради, балки Хитой қонунчилигида тақиқланган фойдаланувчилар томонидан яратилган контентни цензура қилишда етарлича самарали бўлмаса, уларни назорат қилувчи компанияларга нисбатан санкциялар қўллайди.
Аввалроқ Хитой ҳукумати Shanghai Xiaoguo Culture Media Co комиклар гуруҳини Ли Хаошининг Хитой армияси ҳақидаги ҳазили учун 14,7 миллион юань (тахминан 2,1 миллион доллар) миқдорида жаримага тортган эди. Кейинчалик у Хитойнинг Weibo ижтимоий тармоғида узр сўради.
Мавзуга оид
23:04 / 24.12.2024
Хитой қутб сувларида сузишга қодир дунёдаги энг йирик юк ташувчи кемани синовдан ўтказди
21:52 / 24.12.2024
Хитойда 2027 йил охирига бориб 5G алоқа тармоғидан фойдаланувчилар улуши 85 фоизга етказилади
17:07 / 24.12.2024
Хитойнинг Ўзбекистон билан савдо айланмаси ҳажми камайди
23:24 / 23.12.2024