Ўзбекистон | 16:19 / 31.05.2023
18718
1 дақиқада ўқилади

Бухорода футбол ўйини пайтидаги жанжал ўлим билан якун топди

Икки йигитнинг ўзаро жанжали оқибатида 27 ёшли фуқаро оғир тан жароҳати олиб, воқеа жойида вафот этган.

Когон туманида футбол ўйини вақтида икки йигитнинг жанжали улардан бирининг ўлими билан якунланган. Бу ҳақда Бухоро вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, 29 май куни соат 22:30ларда Когон тумани Сорғун маҳалласида яшовчи 21 ёшли А.Л. исмли шахс туманнинг Б.Нақшбанд маҳалласида жойлашган мини футбол майдончасида маҳалладошини ўлдириб қўйган. У ўзаро футбол ўйини вақтида маҳалладоши, 27 ёшли Ҳ.О. исмли таниши билан жанжаллашиб, унга суд тиббий экспертизасининг хулосасига кўра оғир тан жароҳати етказган. Фуқаро Ҳ.О. олган тан жароҳати оқибатида воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ томонидан А.Л. га нисбатан Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Мавзуга оид