Ўзбекистон | 10:43 / 31.05.2023
32208
1 дақиқада ўқилади

Президент мактаблари янги ўқув йили учун қабул эълон қилди

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент мактабларига 2023/2024 ўқув йили учун ҳужжатлар қабули 10 июндан – 30 июнга қадар онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилади.

Президент мактабларига қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:

талабгорнинг:

  •  туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси;
  •  фотосурати (охирги 2 ойда олинган);
  • ота-онаси ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг паспорт маълумотлари ва телефон рақамлари (доимий ишлаб турган телефон рақамлари) аниқ ва бехато киритилиши лозим;
  • баҳолар табели нусхаси (директор томонидан тасдиқланган).
  • Талабгорнинг баҳолар табелидаги математика ва табиатшунослик фанларидан 4-синфдаги йиллик баҳолари «5» баҳо (аъло) бўлиши лозим.

2023-2024 ўқув йилида Андижон, Бухоро, Гулистон, Жиззах, Қарши, Навоий, Наманган, Нукус, Нурафшон, Самарқанд, Фарғона, Хива, Термиз ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактабларига 5-синфга қабул қилинади.

Мавзуга оид