АҚШ Жанубий Африкани Россияга қурол етказиб беришда айблаган элчисидан ғазабда — ОАВ
Қўшма Штатлар ЖАР билан муносабатларни сақлаб қолиш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда.
Президент Жо Байден маъмурияти Жанубий Африкадаги (ЖАР) элчисидан ғазабланди ва дипломатнинг баёнотларидан сўнг, бу мамлакат билан муносабатларни сақлаб қолиш учун бор кучи билан ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда Американинг Politico нашри ёзди.
Май ойида элчи Рубен Бригетти баёнот бериб, Жанубий Африка Россия кемасига қурол юкини сотганини айтган эди. Шунингдек, у Жанубий Африка ҳукуматини «хунук» аксиламериканизмда айблади ва мамлакатнинг «бетараф»лигини шубҳа остига қўйди.
«Бу АҚШ расмийсининг ҳайратланарли баёноти эди. Аслида АҚШ ҳукумати Россияни глобал яккалаб қўйишга қаратилган саъй-ҳаракатлар доирасида Жанубий Африкага мулозамат қилишга уринаётган эди», деб ёзди нашр.
Баъзи кузатувчилар Бригетти хатти-ҳаракатларига ижобий муносабатда бўлиб, АҚШ Жанубий Африканинг россияпарастлигини эътибордан қочирмаслиги керак, деб ҳисобламоқда. Бошқалари эса, элчи айтган айбловлар бўрттирилган ва узоқ муддатда Америка манфаатларига зарар етказишини айтмоқда.
Байден маъмурияти дарғазаб жанубий африкаликларни тинчлантиришга уриниш ва ўз элчисини очиқчасига қоралашни истамаслик ўртасида мувозанатни сақлашга ҳаракат қилди. Бироқ, журналистлар билан суҳбатлашган АҚШ расмийлари Бригеттининг хатти-ҳаракатлари ва унинг айбловлари моҳиятини ёқтирмаслигини аниқ айтган.
Қайд этилишича, элчи бундай гапириш учун расман рухсат олмаган. Бундан ташқари, Бригетти келтирилган маълумотларни гўё Қўшма Штатларга аён эканини айтиб, бўрттириб юборган.
Май ойида Қўшма Штатларнинг Жанубий Африкадаги элчиси Рубен Бригетти журналистларга Россиянинг «Lady R» юк кемаси декабрь ойида Кейптаундаги Саймонстаун ҳарбий-денгиз базасидан қурол олиб кетганини айтди. У ўз сўзларининг қанчалик рост эканини «ҳаёти билан қасам ичиб» тасдиқлади. Жанубий Африка ҳукумати бу айбловларни рад этиб, уни танқид қилди.
Президент Сирил Рамафоса Россия кемасининг Кейптаун портига кириши бўйича барча ҳолатлар ва у олиб кетган юк характерини аниқлаш учун махсус комиссия тузди.
Ҳозирча, ушбу комиссиянинг хулосаси эълон қилинмади.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024