Ўзбекистон | 10:52 / 02.06.2023
7233
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда Қизил китобга киритилган қушларнинг ноқонуний савдоси тўхтатилди

Табиат ресурслари вазирлигининг экологик назорат инспекцияси ва туман бўлими ходимлари томонидан навбатдаги рейд тадбири ўтказилди. 

Фото: ecogov

Рейд давомида фуқаро А.Т. Тошкент шаҳри, Юнусобод туманида Ўзбекистон Қизил китобига киритилган 2 дона лайлак ва 2 та лочин қуши болаларини ноқонуний сотмоқчи бўлгани аниқланди

Ноқонуний олиб келинган қуш болалари ёш ва қаровга муҳтож бўлганлиги, табиатда яшаб кета олмаслиги сабабли Тошкент ҳайвонот боғига реабилитация учун белгиланган тартибда топширилди.

Бу каби ҳолатларда МЖтКнинг 92-моддаси 2-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилади. Бундай ҳуқуқбузарлик базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баробари - 3 300 000 сўм жаримага сабаб бўлади.

Мавзуга оид