Ўзбекистон | 13:15 / 07.06.2023
11309
1 дақиқада ўқилади

Абитуриентлар таълим йўналишларини турли таълим шакллари доирасида танлаши мумкин

Жорий йилда нечта олий таълим муассасасини (таълим йўналишини) танлаш мумкин экани тўғрисида маълумот берилди.

Фото: Kun.uz

"Таълим назорати" канали хабарига кўра, ушбу саволга Билимни баҳолаш агентлиги мутахассиси томонидан "Абитуриент-2023" кўрсатувида жавоб берилган.

Билдирилишича, абитуриентлар рўйхатдан ўтишда фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган 5 тагача таълим йўналишини танлашлари мумкин.

Бунда, 5 та таълим йўналишини бир олий таълим муассасаси ёки турли олий таълим муассасалари доирасида танласа бўлади.

Таълим йўналишларини турли таълим шакллари доирасида танлаш мумкин. Мисол учун: 1-йўналишни кундузги, 2-йўналишни кечки, 3-йўналишни сиртқи, 4-йўналишни масофавий.

Шунингдек, абитуриентлар танлов устуворлигини ҳам танлайдилар:  "давлат гранти" ёки "таълим йўналиши" бўйича.

Мавзуга оид