Қибрайда маст ҳолатдаги ҳайдовчи уч болани уриб юборди, улардан бири вафот этди
Тошкент вилояти Қибрай туманида маст ҳайдовчи «ВАЗ-2106» автомашинаси билан уч нафар болани уриб юборди. 14 ёшли бола вафот этди.
Қибрай туманида уч нафар бола иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, бир киши ҳаётдан кўз юмди.
Тошкент вилояти ИИББ хабарига кўра, жорий йилнинг 19 июнь куни соат 18:00 ларда, Тошкент вилояти Қибрай тумани ҳудудидан ўтган «Тошкент-Қибрай-Май» автомобил йўлида ЙТҲ қайд этилган.
Ҳайдовчи, 1991 йилда туғилган С.Ж (маст ҳолатда) «ВАЗ-2106» русумли транспорт воситасида рул бошқарувини йўқотиб, йўлнинг чап томонида кетаётган 3 нафар пиёдани уриб юборган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 2009 йилда туғилган пиёда олган тан жароҳатлари натижасида вафот этган. Шунингдек, икки нафар пиёда турли хил тан жароҳатлари олиб туман марказий шифохонасига ётқизилган.
Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
17:03 / 15.12.2024
Бухорода ҳайдовчи маст ҳолда автобус бошқариб, одам ташиётганда ушланди
09:26 / 10.12.2024
Қибрайдаги ош марказида йирик ёнғин содир бўлди
13:39 / 08.12.2024
Автоҳалокат туфайли келиб чиққан можаро бир инсон умрига зомин бўлди
10:06 / 24.11.2024