Ўзбекистонга чой асосан Хитойдан олиб келиняпти
Ўзбекистон 23 та давлатдан чой импорт қилган.
Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-май ойларида 23 та хорижий давлатдан қиймати қарийб 21,1 млн АҚШ долларига тенг бўлган 14,7 минг тонна чой импорт қилган.
Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, чой импорти ҳажми ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 718 тоннага ошган.
5 ойда Ўзбекистон энг кўп чой импорт қилган давлатлар орасида Хитой етакчилик қиляпти – 11,4 минг тонна.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
Кения – 1 минг тонна;
Эрон – 893 тонна;
Ҳиндистон – 338 тонна;
Қозоғистон – 247 тонна;
Шри-Ланка – 185 тонна;
Индонезия – 179 тонна;
Россия – 175 тонна;
БАА – 173 тонна.
Мавзуга оид
22:20 / 26.12.2024
Хитойда охирги йиллардаги иқтисодий ўсиш ёлғон бўлганми?
18:45 / 26.12.2024
Хитой Тибетда дунёдаги энг йирик гидроэлектр станциясини қуради
19:57 / 25.12.2024
Хитойда ёлғиз инсонларни оила қуришга ундовчи тарғиботлар кучайтирилди
14:53 / 25.12.2024