Самарқандда “мойка” ишчиси мижознинг қимматбаҳо машинасини маст ҳолатда бошқариб, “авария” содир қилди
Самарқандда автомобил ювиш шохобчаси ишчиси мижознинг қимматбаҳо машинасини ўзбошимчалик билан бошқариб, йўл транспорт ҳодисаси содир этгани ҳақида хабар берилганди. У кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилгани айтилмоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеоларда у иккита машинани зарарлаб, воқеа жойидан қочиб кетгани акс этган.Ҳолат бўйича вилоят ички ишлар бошқармаси қўшимча маълумот берди.
ИИБга кўра, 2023 йилнинг 24 июн куни фуқаро Х.З “Hyundai Santafe" машинасини ювдириш мақсадида Самарқанд шаҳридаги автомобил ювиш шохобчасига боради. У ўша ерда ишловчи таниши Б.А.га машина ва калитини қолдириб кетади. Б.А. ювиш учун қолдирилган машинани ўзбошимчалик билан бошқариб, “Epica” va “Lacetti” машиналарини бориб уради ва йўл транспорт ҳодисаси содир этади.
Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ тергов-тезкор гуруҳи чиқиб, воқеа жойи кўздан кечирилиб, машиналар жарима майдончасига жойлаштирилган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 229-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ички ишлар бошқармасининг қўшимча қилишича, “Hyundai Santafe"ни ўзбошимчалик бошқарган шахс кўп миқдорда спиртли ичимлик истеъмол қилган. Автомобилларга етказилган зарар бўйича экспертиза тайинлангани маълум қилинди.
Маълумот ўрнида айтиш мумкин, 2023 йилнинг 3 июл куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ҳам шунга ўхшаш ҳолат кузатилган. Автомобил ювиш шохобчасида қолдирилган «GENTRA»ни олиб қочишга уринган шохобча ишчисини тўхтатиш учун ички ишлар ходимлари қурол ишлатишга мажбур бўлгани айтилмоқда.
Мавзуга оид
15:52 / 26.12.2024
Самарқандда “Turkish Airlines” авиакомпанияси экипаж аъзоси божхона назоратидан жанговар ўқ-дори олиб ўтишга уринди
07:35 / 26.12.2024
Бешта ҳудудда 16 кг гиёҳвандлик воситалари тўхтатиб қолинди
09:09 / 20.12.2024
Самарқандда 19 ёшли аёл 16 ёшли қизни калтаклади
19:07 / 18.12.2024