Ўзбекистон | 10:41 / 09.07.2023
17575
3 дақиқада ўқилади

Фото: Президент сайловида овоз берган ҳокимлар

Ўзбекистонда муддатидан аввал президентлик сайловида амалдорлар ҳам фаоллик кўрсатиб, фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланмоқда.

МСК маълумотларига кўра, сайловда 15 та халқаро ташкилот, 47 та хорижий давлатдан ташриф буюрган жами саккиз юз нафарга яқин халқаро кузатувчи бевосита кузатиб бормоқда. Сиёсий тадбирни жами 1 400 нафар маҳаллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари вакиллари ёритиб бормоқда.

Kun.uz сайловда қатнашаётган ҳокимлар ва ҳудудий раҳбарлар суратларини жамлади.

Тошкент шаҳри

Пойтахт ҳокими Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳридаги 434-сайлов участкасига келиб овоз берди.

Тошкент вилояти

Тошкент вилояти ҳокими Зоир Мирзаев президентлик сайловида турмуш ўртоғи ва набираси билан бирга иштирок этди.

Қорақалпоғистон Республикаси

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Ўринбаев оила аъзолари билан Нукусдаги 7-сайлов участкасида
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси Фарҳод Эрманов Нукус шаҳридаги 83-сайлов участкасида овоз берган.

Фарғона вилояти

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулла Бозоров Фарғона шаҳридаги 88-сайлов участкасида овоз берди.

Андижон вилояти

Шуҳратбек Абдураҳмонов сайловда овоз бермоқда

Сурхондарё вилояти

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов Термиз шаҳридаги 260-сайлов участкасида овоз берган.

Қашқадарё вилояти

Қашқадарё вилояти ҳокими Муроджон Азимов Қарши шаҳридаги 4-сайлов участкасида овоз берган.

Самарқанд вилояти

Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Самарқанд шаҳридаги 42-мактабдаги 144-сайлов участкасида биринчилардан бўлиб овоз берган.

Жиззах вилояти

Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев Жиззах шаҳридаги Тошлоқ маҳалласида жойлашган 39-сайлов участкасида бўлиб, фуқаролик ҳуқуқидан фойдаланди. 

Сирдарё вилояти

Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиев Гулистон шаҳридаги 15-сайлов участкасида

Бухоро вилояти

Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зарипов Бухоро шаҳридаги 49-сайлов участкасида ўз овозини берган.

Навоий вилояти

 

Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов Навоий шаҳридаги 6-сайлов участкасида овоз берди

Наманган ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари матбуот хизматлари ҳудуд раҳбарларининг сайлов участкаларида олинган суратларини тақдим этмаган.

Сайлов участкаларида овоз бериш жараёнлари 20:00 га қадар давом этади.

 

 

Мавзуга оид