Ўзбекистон | 08:21 / 11.07.2023
3896
1 дақиқада ўқилади

Миср Ўзбекистонда заргарлик соҳасини ривожлантиришда ёрдам бериши мумкин

Жорий йилнинг 10 июль куни Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Жамшид Ўроқов, Миср Тадбиркорлар уюшмаси директори Муҳаммад Юсуф ва Мисрнинг Ўзбекистондаги элчиси Амира Фаҳми ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди, хусусан, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги, текстил ва туризм соҳаларида ҳамкорликка тайёр эканлиги ҳақида таъкидланди.

Шунингдек, учрашув давомида Савдо-саноат палатасининг фаолияти ва вазифалари билан таништирилди. Миср Тадбиркорлар уюшмаси директори Муҳаммад Юсуф Ўзбекистондаги заргарлик саноати соҳасини ривожлантириш ҳамда тажриба алмашиш мақсадида ўзбекистонлик заргарларнинг Мисрга ташрифини ташкиллаштириш таклифини билдирди.

Учрашувда Ўзбекистон ва Миср ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида бизнес-форум ўтказиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

Мавзуга оид