Вилнюсда НАТО саммити очиляпти
Саммитда Киев альянсга қўшилиш таклифини олмаслиги кутилмоқда, аммо Аъзолик ҳаракат режасидан воз кечиш орқали Украинанинг аъзо бўлиш жараёнини тезлаштириш бўйича қарор қабул қилиниши эҳтимоли катта.
11 июль, сешанба куни альянснинг 31 та давлати раҳбарлари Литва пойтахтида учрашмоқда. Кутилишича, асосий мавзулар Украинанинг НАТОга аъзолиги ва Швециянинг аъзо бўлиши масалалари бўлади.
Украина президенти Володимир Зеленский Вилнюсга келиши маълум бўлди - унинг альянс раҳбари Йенс Столтенберг билан қўшма чиқиши 12 июлга режалаштирилган. Аввалроқ Украина раҳбари агар Украина у ерда НАТОга аъзо бўлиш бўйича реал натижаларга эришмаса, саммитга бормаслигини айтган эди. Тахминларга кўра, Киев саммит доирасида альянсга қўшилиш таклифини олмайди - AFP агентлигига кўра, АҚШ ва Германия уришаётган давлатнинг НАТОга киришига қарши, аммо юқори даражада аъзолик ҳаракат режасини бекор қилиш орқали жараённи тезлаштириш бўйича қарор қабул қилинади. Бу аъзоликка номзодлар, масалан, ҳарбий ва разведка соҳаларида ёки коррупцияга қарши курашда аъзоликка тайёрлигини кўрсатадиган дастурдир. Финландия ва Швеция мисолида, НАТО қабул жараёнини тезлаштириш учун ҳаракат режасидан воз кечганди.
Бундан ташқари, Киевга Исроилга ўхшаш хавфсизлик кафолатлари ҳам таклиф қилиниши мумкин. Аввал шундай таклиф билан АҚШ президенти Жо Байден чиққанди, у 12 июль куни Володимир Зеленский билан учрашиши кутиляпти. АҚШ, Германия ва бошқа G7 давлатлари, жумладан, Британия ва Франция Украинага ҳам шундай ваъдалар бериши мумкин. Германия ҳукуматидаги манбаларга кўра, қўшма баёнот қабул қилиниши кутилмоқда.
Шунингдек, Украина-НАТО кенгашини тузиш ва Киевга янги ҳарбий юкларни муҳокама қилиш режалаштирилган. НАТО Киевга совет ҳарбий техникасини НАТОнинг замонавий ускуналари билан алмаштиришга ёрдам бериш учун кўп йиллик ёрдам дастури ҳақида қарор қабул қилмоқчи. Бу мақсадлар учун дастлаб 500 миллион евро ажратиш режалаштирилган.
Бир неча ойлик қаршиликлардан сўнг Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Швеция иттифоққа қўшилиши тўғрисидаги актни Туркия парламенти томонидан ратификация қилинишини таъминлашга ваъда берди. Бу ҳақда Йенс Столтенберг воситачилик учрашуви арафасида маълум қилди. Шунингдек, Швецияга НАТОнинг 32-аъзоси бўлиш имконини берадиган қонун Венгрия томонидан ратификация қилиниши кутилмоқда.
Мавзуга оид
15:01 / 20.12.2024
Олаф Шолц НАТО бўйича иттифоқчиларни Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди
07:52 / 19.12.2024
НАТО Киевга ҳарбий ёрдамни мувофиқлаштиришни ўз зиммасига олди
21:58 / 16.12.2024
Россия мудофаа вазири армияни НАТО билан урушга тайёрлашни буюрди
19:58 / 13.12.2024