Ўзбекистон | 09:07 / 18.07.2023
11085
1 дақиқада ўқилади

Абитуриентлардан ҳужжат топшириш учун охирги кунни кутмаслик сўралди

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги абитуриентларга мурожаат қилиб, ОТМнинг бакалавриатига рўйхатдан ўтиш учун охирги кун – 20 июлни кутмасдан эртароқ ҳужжат топширишни сўради.

Фото: Kun.uz

ОТМнинг бакалавриатига қабул 20 июл куни 23:59 да тўлиқ якунланади.

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги олдинги йилларда қабулнинг сўнгги кунларида рўйхатдан ўтувчи абитуриентлар сони кескин ортиши ва шу куни абитуриентлар шошилиб рўйхатдан ўтишни бошлашини, бу эса ноқулайлик келтириб чиқаришини билдирди.

“Рўйхатдан ўтиш учун қабулнинг сўнгги кунларини кутманг. Имкон борича эртароқ рўйхатдан ўтинг. Яқинларингиз билан маслаҳатлашиб, тезроқ бир қарорга келинг.

Рўйхатдан ўтишда танлов устуворлиги, мақсадли қабул, таълим шакли, таълим тили, йўналишлар кетма-кетлиги, чет тили ва тест топшириш ҳудудини танлашда эътиборли бўлинг”, дейилади агентлик мурожаатида.

Қайд этилишича, 20 июл куни 23:59 га қадар барча маълумотларни ўзгартириш мумкин. Лекин қабул якунлангандан сўнг танловни ўзгартириб бўлмайди.

Эслатиб ўтамиз, абитуриентлар my.uzbmb.uz ва my.gov.uz платформалари орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.

Мавзуга оид