«Оталар ўз фарзандини дафн қилмаслиги керак» – Нью-Йорк мэри ўзбекистонлик йигитнинг жанозасида қатнашди
Ўзбекистонлик муҳожирларнинг АҚШда отиб ўлдирилган 15 ёшли ўғли Фаридун Мавлоновнинг жанозасига Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс ҳам ташриф буюриб, марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор қилди.
«У жуда хотиржам, тинчликсевар бола эди. У Америка чемпиони бўлиш ва Америка байроғини Ўзбекистонга намойиш қилишни хоҳлаганди. Биз доим у билан фахрланардик», деган унинг бувиси Умара Камолова.
Камолова шунингдек, мэр ва полициядан шаҳарда бу каби фожиаларнинг олдини олишни сўраган.
Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамс ҳам масжидга келиб, йигитнинг жанозасида қатнашган ҳамда марҳумнинг яқинларига таъзия изҳор қилган.
Адамс қотилликларни тўхтатиш учун кўчалар ўқотар қуроллардан тозаланиши кераклигини таъкидлаган.
«Кўчаларимизда жуда кўп қурол бор, ёшларимиз орасида зўравонлик ҳам жуда кўп. Шаҳарда ғазаб ва зўравонликни сақлайдиган ёшлар бор. Бу жуда оғриқли. Биз бу оғриқли лаҳзани қабул қилишимиз ва ўз ҳаётимизни болаларни қутқариш учун бағишлашимиз шарт.
Ёшлар қўрқинчли даражада ёшларни ўлдирмоқда. Оталар ҳеч қачон ўғлини дафн қилмаслиги керак. Фарзандларимизни йўқотиш бутун шаҳримиз ва бутун мамлакатимиз учун айбловдир. Биз буни ўзгартиришимиз керак, биз жуда ва жуда кўп нарсани йўқотмоқдамиз», – дея Нью-Йорк шаҳри мэри Эрик Адамснинг сўзларини келтирмоқда маҳаллий матбуот.
17 июл куни АҚШнинг Ню-Йорк шаҳрида ўзбекистонлик муҳожирларнинг 15 ёшли ўғли Фаридун Мавлонов ҳалок бўлди. Йигитни 17 ёшли ўсмир отиб ўлдиргани айтилмоқда, полиция қотилни ҳали қўлга ололгани йўқ.
Мавзуга оид
21:05 / 24.12.2024
Ироқ АҚШ қўшинларини ўз ҳудудида қолдиришга тайёр — ОАВ
19:49 / 24.12.2024
American Airlines авиакомпанияси АҚШга барча рейсларни тўхтатди
17:40 / 24.12.2024
Байден 2025 йил учун рекорд даражадаги АҚШ мудофаа бюджетини тасдиқлади
17:05 / 24.12.2024