Ўзбекистон | 12:21 / 22.07.2023
16664
1 дақиқада ўқилади

Гулистон туманига янги ҳоким тайинланди

Халқ депутатлари Сирдарё вилояти Гулистон тумани кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда ташкилий масала кўрилди.

Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги

Вилоят ҳокимлиги хабарига кўра, депутатлар томонидан Ўлмас Мамадаминов номзоди Гулистон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди.

У.Мамадаминов 1976 йилда Оқолтин туманида туғилган. У мазкур тайинловга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

Маълумот учун, жорий йилнинг 11 июл куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида инвестициялар жалб қилишни янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтганди.

Унда Амударё (Султонбой Йўлдошев), Қўрғонтепа (Элёрбек Набижонов), Бухоро (Хайрулло Жўраев), Миришкор (Шерали Санаев), Чироқчи (Нодир Эркаев), Хатирчи (Сайфиддин Низомов), Пайариқ (Зафар Эргашев), Оқолтин (Дилмурод Фозилов), Гулистон (Сайдимқул Бегимқулов), Оққўрғон (Алишер Каримжонов) туманлари, Навоий (Муратхан Эгамқулов) ва Янгийўл (Фарҳод Мирзаев) шаҳарларида инвестиция муҳити қониқарсизлиги танқид қилинди. Президент ушбу туман ва шаҳар ҳокимларини лавозимидан озод қилиш бўйича топшириқ берган.

Мавзуга оид