Ўзбекистон | 10:40 / 29.07.2023
8865
1 дақиқада ўқилади
Наманган вилоятида ер силкиниши қайд этилди
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, 29 июл куни Ўзбекистон ҳудудида маҳаллий вақт билан соат 10:27 да зилзила содир бўлди.
Эпицентр: Наманган вилояти, Косонсой тумани. Зилзила координаталари: 41,08 градус шимолий кенглик; 71,57 градус шарқий узунлик.
Магнитуда М=3,5. Чуқурлик 5 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 198 км жануби-шарқда.
Ўзбекистон ҳудудида сезилиш кучи:
Косонсой туманида 2 балл, 11 км.