Ўзбекистон | 09:12 / 29.07.2023
6511
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда шакар ишлаб чиқариш ҳажми бироз ошди

Июнь ойида 67,4 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган.

Фото: Fotolia

Ўзбекистонда 2023 йилнинг январь-июнь ойларида йирик корхоналар томонидан 332,6 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, шакар ишлаб чиқариш ҳажми 2022 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 7,9 фоизга ошган.

Ўзбекистонда 2023 йилнинг июнь ойида йирик корхоналар томонидан 67,4 минг тонна шакар ишлаб чиқарилган.

Аввалроқ 2023 йилнинг январь-июнь ойларида мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳолати тўғрисида маълумот берилганди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, олхўри – 20,3 минг тонна, узум (қуритилган) – 32,9 минг тонна ва шафтоли – 25,6 минг тонна ҳажми экспорт қилинган.

Бундан ташқари, қовун ва тарвуз – 90,6 минг тонна, гилос – 45 минг тонна, ўрик – 57,4 минг тонна кўрсаткичда четга сотилган.

Мавзуга оид