Жаҳон | 12:15 / 31.07.2023
13726
2 дақиқада ўқилади

Лондон Киевга топширилиши мумкин бўлган танкларни йўқ қилган

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги таъмирлаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслигини ҳисобга олиб, 43 та Challenger 2 танкини йўқ қилди, деб ёзади The Times. Газетанинг ёзишича, машиналар Киевга топширилиши мумкин эди. 

Challenger 2 танки Фото: Ben Birchall/PA Wire/empics/picture alliance

Буюк Британия Мудофаа вазирлиги Британия зирҳли танк кучлари таркибидаги 43 та Challenger 2 танкини йўқ қилиб, бу уларни таъмирлаш иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқ эмаслиги билан боғлиқ эканини билдирди, аммо бу машиналар Киевга ҳам топширилиши мумкин эди, деб ёзади 30 июль, якшанба куни Британиянинг The Times газетаси. 

Нашр маълумотларига кўра, утилизация 2010-2014 йилларда амалга оширилган ва солиқ тўловчиларнинг 4 миллион фунт стерлингдан (4,6 миллион евро) кўпроқ маблағи эвазига қилинган.

Январь ойида Буюк Британия Киевга 14 та Challenger 2 танкини етказиб беришини эълон қилган эди. 

1990-йилларнинг ўрталарида Британия ҳукумати Ироқ урушида фойдаланилган 386 та Challenger 2 танкини сотиб олди, улардан 40 таси 2010 йилга келиб йўқ қилинди, дея эслайди газета. 2010 йилдаги Стратегик мудофаа ва хавфсизлик шарҳи доирасида бундай машиналар сони 40 фоизга қисқартирилди. 

Лондондаги Мудофаа вазирлиги ушбу машиналарнинг умумий сонини 148 донага қисқартиришни режалаштирмоқда, қолганлари янги стандарт - Challenger 3 асосида модернизация қилинади.

Мавзуга оид