Жаҳон | 22:22 / 01.08.2023
13442
1 дақиқада ўқилади

Эрон аномал иссиқ туфайли умуммиллий дам олиш кунларини эълон қилди 

Об-ҳаво шароити ўта иссиқ бўлиши сабабли эронликлар яқин чоршанба ва пайшанба кунлари дам олишади. 

Фото: AFP

Эрон ҳукумати 2-3 августни ғайритабиий иссиқлик туфайли дам олиш кунлари деб эълон қилди. 

«Давлат идоралари, банклар ва мактабларни чоршанба ва пайшанба кунлари вақтинча ёпиш тўғрисида қарор қабул қилинди. Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқори ҳарорат туфайли иссиқлик уриши ҳолатлари кўпайиши мумкинлиги ҳақида ҳукуматни огоҳлантирди», деб хабар берди Al-Arabiya. 

Қайд қилинишича, сўнгги кунларда мамлакатда ҳаво 40 даражагача қизимоқда. Теҳронда 1 август куни термометр кўрсаткичи 38 даражага, жануби-ғарбдаги Аҳвоз шаҳрида эса 50 даражага кўтарилган. Об-ҳаво прогнозларига кўра, яқин уч кун ичида Теҳронда ҳаво ҳарорати 39 даражагача кўтарилиши мумкин.

Аввалроқ, БМТ бош котиби Антониу Гутерриш дунё «глобал исиш давридан глобал қайнаш даврига» ўтганини эълон қилган эди.

Мавзуга оид