Ўзбекистон | 10:43 / 04.08.2023
9283
2 дақиқада ўқилади

Ҳурматли абитуриентлар ва уларнинг ота-оналари!

Тошкент Кимё халқаро университети ва унинг Самарқанд, Наманган шаҳарларидаги филиалларига ҳужжатлар қабули 2023 йилнинг 10 август санасига қадар узайтирилганини маълум қиламиз.

Рўйхатдан ўтиш учун: https://аdmission.kiut.uz/

Мавжуд йўналишлар, имтиҳон фанлари ва шартнома нархлари билан танишиш учун: https://kiut.uz/uz/аdmission/submenu/tashkent-аdmission/

Шунингдек, Тошкент Кимё халқаро университети ва К.И.Сатбаев номидаги Қозоғистон миллий тадқиқот техника университети билан ҳамкорликда “Космик технологиялар” мутахассислиги бўйича бакалавриат дастурини йўлга қўйди.

“Космик технологиялар” бакалавриат битирувчилари қуйидаги йўналишлар бўйича мутахассис бўлишади:

1. Ракета-космик комплексларнинг эксплуатацияси;

2. Сунъий йўлдош алоқаси ва радиоэшиттириш учун ерусти мажмуаларини эксплуатация қилиш;

3. Космик кемаларни синовдан ўтказиш ва баллистик таъминлаш технологиялари;

4. Ракета-космик комплекслар эксплуатациясининг экологик хавфсизлиги;

Ўқиш муддати — 4 йил. 1- ва 2-йил — Тошкентда, 3- ва 4 — Олмаотада.

Амалиёт: Космик ва аэрокосмик саноатдаги ихтисослаштирилган илмий ва ишлаб чиқариш корхоналарида ташкил қилинади.

Диплом: Ўқув дастури якунида битирувчилар 2 та намунадаги диплом эгаси бўлади.

− Тошкент Кимё халқаро университетининг халқаро аккредитациядан ўтган дипломи;

− К.И.Сатбаев номидаги Қозоғистон миллий тадқиқот техника университетининг дипломи.

Ўқитиш тиллари: инглиз, рус, ўзбек.

Таълим тури: кундузги

Таълим грантлари:

1- ва 2-курслар учун контракт суммасининг 100 фоизигача бўлган грантлар ажратилади.

3- ва 4-курсларда таълим бепул.

Ҳужжатларни қабул қилиш офлайн ёки онлайн тартибда амалга оширилади. Онлайн ҳужжат топшириш аdmission.kiut.uz платформаси орқали амалга оширилади.

Керакли ҳужжатлар: 

− паспорт ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси (рангли);

− диплом ёки аттестат нусхаси (рангли);

Манзил: Тошкент Кимё халқаро университети, Тошкент шаҳри, Шота Руставели кўчаси, 156-уй.

+99878 129-40-40 (ички 144 ёки 165),

🔵 @EngineeringSchool_helpbot

Реклама

Мавзуга оид