Ўзбекистон | 18:19 / 04.08.2023
11064
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили ўзгарди

Улуғбек Лапасов Ўзбекистоннинг БМТдаги янги доимий вакили этиб тайинланди.

Фото: twitter.com/orbisswissphoto

У бунгача Ўзбекистоннинг Женева шаҳридаги БМТ бўлими ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакили лавозимида ишлаган. У бу лавозимга 2018 йил июль ойида тайинланган.

Бунгача Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили Бахтиёр Иброҳимов бўлган. У 2017 йилнинг май ойидан бери Нью-Йоркда ишлаб келаётганди. 2020 йил ноябрь ойида президент фармони билан Бахтиёр Иброҳимовга олий дипломатик унвон – фавқулодда ва мухтор элчи мақоми берилган эди.

2022 йил август ойида Улуғбек Лапасовга 2-даражали фавқулодда ва мухтор элчи унвони берилди.

2021 йил ноябрь ойида Осиё-Тинч океани минтақавий гуруҳига аъзо давлатлар Улуғбек Лапасовнинг 2022 йил учун БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши раиси ўринбосари лавозимига номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлагани хабар қилинган эди.

Улуғбек Лапасов 1982 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган. 2016 йилда Ўзбекистоннинг БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлардаги доимий вакилининг Швейцариядаги маслаҳатчиси этиб тайинланган.

Мавзуга оид