Дания Қуръон билан боғлиқ акциялардан сўнг чегара назоратини кучайтирди
Швециядан Данияга кирганлар танлаб текширилади. Дания-Германия чегарасида ҳам назорат кучайтирилмоқда.
Дания Швециядан кейин Қуръонни ёқиш бўйича сўнгги ҳаракатлар фонида чегара назоратини кучайтирмоқда. Миллий полиция Дания чегараларида камида 10 августга қадар назоратни кучайтириш зарур деб ҳисоблайди, деб хабар қилди мамлакат Адлия вазирлиги 3 август, пайшанба куни кечқурун.
Бу, бошқа нарсалар қатори, яқин келажакда Швециядан Данияга кирувчилар танлаб текширилишини англатади. Ютландия минтақаси полицияси Дания-Германия чегарасида ҳам назорат кучайтирилишини тасдиқлади.
Гедсер ва Рёдбихавн паром портларида Данияга келаётган йўловчилар устидан назорат ҳам кучайтирилмоқда. Бу шуни англатадики, кириш процедурасининг давомийлиги беш дақиқадан ўн дақиқагача ошиши мумкин. Росток ва Путтгардендан паромлар ушбу портларга кириб келади.
Дания Адлия вазирлигига кўра, чегара назоратини кучайтиришга Хавфсизлик ва разведка хизматининг тавсиялари сабаб бўлган, у яқинда Қуръоннинг ёқиб юборилиши хавфсизлик ҳолатини ёмонлаштирганини тасдиқлаган.
Мавзуга оид
22:33 / 07.12.2024
Олимлар Дания пойтахти сув остида қолиши мумкинлигидан огоҳлантирди
17:05 / 07.12.2024
Украина Даниядан F-16 қирувчи самолётларининг иккинчи партиясини қабул қилиб олди
00:04 / 03.12.2024
Дания ҳукумати Копенгаген аэропортини 4,5 млрд долларга сотиб олди
20:23 / 23.11.2024