Ўзбекистон | 09:18 / 10.08.2023
6912
1 дақиқада ўқилади

China Southern Airlines авиакомпанияси Урумчи – Самарқанд авиақатновини очмоқда

Пекин-Тошкент йўналишида қатновларни ҳафтасига 4 мартагача ошириш масаласи ҳам кўриб чиқиляпти.

Фото: Транспорт вазирлиги

2023 йил 9 август куни Транспорт вазирлигида China Southern Airlines авиакомпанияси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Транспорт вазирлиги хабарига кўра, учрашув доирасида Урумчи – Самарқанд янги йўналишини очиш, Uzbekistan Airways билан «код-шер» тижорат шартномаси бўйича рейсларни амалга ошириш ва Пекин-Тошкент йўналишида қатновларни ҳафтасига 4 мартагача ошириш масалалари муҳокама қилинди. 

Шунингдек, Транспорт вазирлиги вакиллари Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги мавжуд квоталар ва жорий йилнинг октябр ойида Пекин шаҳрида икки мамлакат авиация расмийлари ўртасида музокаралар ўтказилишини муҳокама қилди.

Мавзуга оид