Иқтисодиёт | 07:52 / 14.08.2023
30259
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда узум етиштириш бўйича етакчи ҳудудлар маълум бўлди

Узум етиштириш ҳажми 2,7 фоизга ошган. Энг кўп ҳосил Сурхондарё вилоятида олинган.

Фото: Getty Images

2023 йилнинг январь-июнь ойларида барча тоифадаги хўжаликлар томонидан қарийб 50 минг тонна узум етиштирилган.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2022 йилнинг мос даври билан солиштирганда 2,7 фоизга ошган.

Ўзбекистонда етиштирилган узум умумий ҳажмининг қарийб учдан бир қисми Сурхондарё вилояти (29,2 фоиз) ҳиссасига тўғри келди. Шунингдек, юқори улуш Наманган (15,1 фоиз), Қашқадарё (12,4 фоиз), Бухоро (12,2 фоиз) ва Самарқанд (8,9 фоиз) вилоятларида қайд этилган.

Узум етиштиришнинг умумий ҳажмидаги улушининг энг паст кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси (0,7 фоиз), Жиззах вилоятига (1,4 фоиз) тўғри келгани кузатилди.

Мавзуга оид