Нукусда метан заправка қарийб 4 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдалангани маълум бўлди
Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус туманидаги метан заправкалардан бири 3,85 млн куб метр газдан ноқонуний фойдаланган. Етказилган зарар миқдори 3,8 млрд сўмдан ортиққа баҳоланган.
Нукус туманида жойлашган Max Gaz Servis МЧЖ табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келаётгани аниқланди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» томонидан Бош прокуратура, «Ўзтрансгаз» АЖ ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ходимлари билан ҳамкорликда Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган назорат тадбирлари давомида Нукус туманида жойлашган Max Gaz Servis МЧЖга қарашли автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўрнатилган газ сарфини ўлчаш комплексига ташқи таъсир кўрсатилгани маълум бўлган.
Мазкур ноқонуний ҳолат натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 3 миллиард 854 миллион 433 минг сўм (3 миллион 854 минг 433 метр куб)ни ташкил этган.
Маълумот учун, ушбу ҳажмдаги табиий газ 19 мингдан зиёд хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.
Аниқланган ҳолат юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинган.
Мавзуга оид
23:39 / 12.12.2024
Тошкент вилоятидаги «Чорбоғ» подстанциясида носозлик юзага келди
17:02 / 28.11.2024
«Кафолатланмаган тадбиркорлар». Пойтахтдаги юзлаб корхоналар газдан узиб қўйилди
17:00 / 28.11.2024
Ноябр – Энергетика хавфсизлиги ойи доирасида газ транспорт тизимининг хавфсизлиги назорат қилинди
23:44 / 19.10.2024