Ўзбекистон | 18:24 / 19.08.2023
19332
1 дақиқада ўқилади

Чирчиқда Ҳарбий ҳаво кучлари авиашоуси ўтказилди – фоторепортаж

19 август куни “Чирчиқ” полигонида Ҳаво ҳужумидан мудофаа қўшинлари ва Ҳарбий ҳаво кучлари мутахассислари куни муносабати билан кўргазмали авиашоу ташкил қилинди. Kun.uz мухбири шоу-тадбирнинг эсда қоларли лаҳзаларини камера объективига муҳрлади.

Тошкент вилоятида жойлашган полигонда бўлиб ўтган авиапарвозлар давомида ҳарбийлар жанговар ва ҳарбий-транспорт самолётлари ҳамда вертолётларда ўз маҳоратларини намойиш этди.

Су-25 қирувчи самолётлари учлиги самода Ўзбекистон байроғини акс эттирди.

C-295 ҳарбий-транспорт самолётининг парвози.

Шунингдек, H типидаги ҳамда МИ-24 вертолётларнинг гуруҳ парвозлари тақдим этилди.

МИ-171 жанговар вертолётидан десантчилар парашют билан кўргазмали сакрашларни амалга оширди.

Авиашоуда қатнашган мудофаа вазири ўринбосари, ҲҲМҚ ва Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони, генерал-майор Аҳмад Бурҳонов ҳам ҳарбий вертолётда мураккаб авиачиқишлар кўрсатди.

Шунингдек, тадбирда қўл жанги усталарининг чиқишлари, итлар билан машғулотлар ҳамда қуруқликдаги ҳарбий техникалар намойиши ҳам бўлиб ўтди.

Очиқ осмон остида ўтказилган шоуга барча қизиқувчилар, ҳарбийларнинг яқинлари ва ОАВ вакиллари ташриф буюрди.

Расмлар муаллифи: Фаррух Абсаттаров

Мавзуга оид