Жаҳон | 19:05 / 02.09.2023
21253
2 дақиқада ўқилади

Айиқ Беларус чегарасини бузиб ўтишга уринди (видео)

Литванинг Беларус билан чегарадаги қисмида ноодатий воқеа содир бўлди. Икки давлат чегарасидаги ўрмонда яшайдиган ёввойи айиқ чегарани бузиб ўтишга ҳаракат қилди. Бу ҳолат видеоси тармоқда тарқалди.

Ҳодиса чегаранинг Литва ҳудудидаги қисмида содир бўлган. Видеода жонивор аввалига чегарада ўрнатилган темир тўсиқни ошиб ўтмоқчи бўлгани, фойдаси бўлмагач тўсиқни қўли билан уриб синдирмоқчи бўлгани кўринади. Икки уриниш ҳам ўхшамагач, айиқ тирноқлари билан чегара тўсиғи остини қаза бошлаган.

Литвалик чегарачиларнинг айтишича, чегаранинг Беларус томондаги қисмида айиқлар яшайди ва бундай ҳолатлар янгилик эмас. Литва чегара қисми саҳифаларида бошқа шунга ўхшаш видеоларни ҳам учратиш мумкин.

Чегарачилар бу жониворлар одатда чегарани кесиб ўтадиган жой топиши, видеодаги айиқ катта эҳтимол аллақачон Беларус ҳудудига ўтиб кетганини тахмин қилган.

Мавзуга оид