Жаҳон | 15:25 / 04.09.2023
19034
4 дақиқада ўқилади
Бахмут атрофидаги жанг майдонлари ва Днипронинг саёзлашган ўзани. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 557-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украин қўшини Россия кучларининг жанубий фронтдаги энг мустаҳкам мудофаа линиясини ёриб ўтди, дея хабар берди УҚҚ генерали, мамлакат жанубидаги юришга бошчилик қилаётган Олександр Тарнавский.
- Володимир Зеленский Олексий Резников Украина мудофаа вазири лавозимидан озод этилгани ҳақида маълум қилди. У вазирликка 2021 йилдан буён раҳбарлик қилиб келаётганди. Резниковнинг ўрнига Зеленский Рустем Умеровни номзодини таклиф этган, у 2022 йилдан буён Украина давлат мулк фондини бошқариб келмоқда.
- РФ қўшини дронлар билан Одесса областига ҳужум қилди, тинч аҳоли вакилларидан икки киши жароҳат олган. Россия ҳарбийлари бу зарба нишони ёнилғи омбори бўлганини маълум қилган.
- Буюк Британия мудофаа вазирлиги тасдиқлашича, РФ ҳукумати президентлик сайловлари арафасида сафарбарликнинг янги тўлқинидан қочиш учун қўшни мамлакатлар фуқароларини урушга ёлламоқда.
Лвивда «Енгилмас» яриммарафони
Бахмут атрофидаги жанг майдонлари
Днипро дарёси соҳилининг Каховка ГЭС портлашидан уч ой кейинги кўриниши
Каховка ГЭСдаги ҳодиса 6 июн куни рўй берганди: станция портлаганидан кейин катта миқдордаги сувнинг назоратсиз чиқиб кетиши рўй берди ва Днипро дарёсининг қуйи оқими бўйлаб жойлашган 50 дан ортиқ аҳоли яшаш манзилларини сув босди. Сўнгги маълумотларга кўра, 52 киши ҳалок бўлган, Каховка сув омбори эса деярли қуриб қолди.
Фронтнинг турли чеккаларидан суратлар
Запорижжя областининг оккупация остидаги қисмидаги қишлоқ ўққа тутилиши
Мавзуга оид
21:50 / 07.01.2025
Украинадаги дезертирлик можароси: 155-бригада билан нималар бўлмоқда?
20:32 / 07.01.2025
Беларус бардош берилмайдиган урушга тортилмоқда — Лукашенко
14:54 / 07.01.2025
Украинага Курск областидаги янги юриш нега керак?
10:54 / 07.01.2025