Maкрoн: Украинанинг таслим бўлиши на АҚШ, на Европа Иттифоқи учун фойдали эмас
Франция элчиларига қилган мурожаатида Эммануэл Maкрoн Россия ва Украина ўртасидаги урушга «тез ва осон ечим» бўлмаслигини таъкидлади.
Россия тажовузидан ўзини ҳимоя қилаётган Украинанинг таслим бўлиши на АҚШга, на Европага фойдали бўлади. Бундай баҳони Франция президенти Эммануэл Maкрoн 6 январ, душанба куни Франция элчиларига қилган мурожаатида билдирди.
Шу билан бирга, АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трампнинг Украинадаги урушни 24 соат ичида тугатиши мумкинлиги ҳақидаги баёнотини эслатиб, Франция давлат раҳбари: «Украинада тез ва осон ечим бўлмайди», деди. «Американинг янги президентининг ўзи Украина мағлуб бўлса, Қўшма Штатларнинг ғалаба қозониш имконияти йўқлигини билади» ва «Украинанинг таслим бўлиши на европаликлар, на америкаликлар учун фойдали бўлиши мумкин эмас», дея қўшимча қилди у. Франциянинг RFI медиа-компанияси ўз сайтида Maкрoннинг сўзларини келтирди.
Эммануэл Maкрoннинг фикрича, агар Украинанинг Ғарб иттифоқчилари бу можародан чарчагани учун «муроса»га рози бўлишса, Ғарбнинг обрўсига путур етказилади. Айни пайтда украиналиклар «ҳудудий масалалар бўйича реал мунозаралар олиб боришлари керак», — дея огоҳлантирди Макрон.
20 январ куни АҚШ президенти Доналд Трамп инаугурациясига оз вақт қолар экан, кўплаб кузатувчилар Вашингтон Украинага молиявий ва ҳарбий ёрдамни қисқартиришидан хавотирда.
Трамп Путин у билан Украина масаласида учрашмоқчи эканини маълум қилди
АҚШнинг сайланган президенти Доналд Трамп Россия президенти Владимир Путин у билан Украинадаги урушни муҳокама қилиш учун учрашиш истагини билдирганини айтди. «Президент Путин имкон қадар тезроқ мен билан учрашмоқчи эканлигини айтди», — дея Трампнинг 22 декабр куни Аризона штатида ўз тарафдорлари олдидаги чиқиши чоғида қилган баёнотидан иқтибос келтирган Американинг CNBC телеканали ўз сайтида.
«Шундай қилиб, биз буни кутишимиз керак (Владимир Путин билан учрашувни), аммо бу урушни тугатишимиз керак, бу уруш даҳшатли», — дея қўшимча қилди республикачи.
Декабр ойи бошида Доналд Трамп Нотр-Дам собори реставрациясидан кейин очилиш маросими бўлиб ўтган Парижга ташрифи чоғида Франция президенти Эммануэл Макрон билан учрашди, унга Украина президенти Володимир Зеленский ҳам қўшилди. Ушбу уч томонлама мулоқот натижасида Трамп Украинада «зудлик билан ўт очишни тўхтатиш»га чақирди.
Мавзуга оид
14:47
АҚШ Рамштайнда Украинага янги ёрдам пакетини эълон қилади
08:32
«Ахир у билан яхши эдик. Нега вайсаяпти?» — Лукашенко Зеленскийга жавоб қайтарди
21:50 / 07.01.2025
Украинадаги дезертирлик можароси: 155-бригада билан нималар бўлмоқда?
14:54 / 07.01.2025