Ўзбекистон | 18:15 / 21.09.2023
13914
1 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда темирйўл кесишмасидан ўтаётган автомобилни поезд уриб кетди

Поезд ходими ҳайдовчига ёрдам кўрсатиб, шифохонага етказди.

Фото: iivtransport.uz

17 сентябр куни Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида йўловчи поезди қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасида Nexia русумли автомобил билан тўқнашди. Бу ҳақда Транспорт ва туризм объектларида хавфсизликни таъминлаш департаменти хабар берди.

Қайд қилинишича, шаҳарлараро қатновчи Саросиё-Термиз йўналишидаги йўловчи поезди «Зартепа-Сурхон» темирйўл бекатлари оралиғида жойлашган, қўриқланмайдиган темирйўл кесишмасидан 1981 йилда туғилган ҳайдовчи А.Ў. бошқарувида бўлган Nexia русумли автомобилни уриб юборган.

Оқибатда, автомобил техник шикастланиб, метан газ чиқа бошлаган. Шундан сўнг, поездда хизмат қилувчи сафдор сержант Ғайрат Саъдуллаев зудлик билан автомобилда беҳуш ётган ҳайдовчини чиқариб олган ва Жарқўрғон тумани тез-тиббий ёрдам марказий шифохонасига олиб борган.

Мавзуга оид