Россия Халқаро жиноят суди раҳбариятини қидирувга берди
Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берган ХЖС раҳбарияти Россия ИИВ томонидан қидирилмоқда.
Россия Ички ишлар вазирлиги Халқаро жиноят суди (ХЖС) раиси Пиотр Хофмански, биринчи вице-президенти Лус Дел Кармен Ибанес Карранса ва судя Бертрам Шмиттни қидирувга берди.
Ички ишлар вазирлиги сайтида айтилишича, учала шахс ҳам «Жиноят кодексининг тегишли моддаси билан қидирувга берилган». Қидирув карталарида бошқа маълумотлар очиқланмаган.
17 март куни ХЖС Россия президенти Владимир Путинни ҳибсга олишга ордер берди. У Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга ноқонуний равишда депортация қилганликда гумон этилмоқда. Худди шундай ордер Россия болалар омбудсмани Мария Лвова-Беловага нисбатан ҳам берилган.
Май ойида Россия ҳукумати ХЖС прокурори Карим Аҳмад Хон ва судя Росарио Салваторе Айталени қидирувга берган эди. Тергов қўмитаси уларнинг хатти-ҳаракатларини айбсиз одамни жиноий жавобгарликка тортиш (Россия Жиноят кодексининг 299-моддаси) ва хорижий давлат вакилига таҳдид қилишга тайёргарлик (Россия Жиноят кодексининг 360-моддаси) моддаси билан квалификация қилди.
Россия ХЖС аъзоси эмас ва унинг буйруқ ва кўрсатмаларини бажармайди.
Мавзуга оид
14:14
Кремлда Путин ва Словакия бош вазири ўртасида учрашув бўлиб ўтди
10:43
Трамп Путин у билан Украина масаласида учрашмоқчи эканини маълум қилди
00:02 / 22.12.2024
Владимир Путин: «Суриядаги воқеалар бенефициари — Исроил»
07:55 / 20.12.2024