Ўзбекистон | 07:50 / 26.09.2023
6149
1 дақиқада ўқилади

FAO Ўзбекистонда чигирткага қарши курашиш учун махсус автомобиллар топширди

FAO Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига 8 та махсус жиҳозланган Toyota Hilux автомобилини топширди.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) Ўзбекистонда чигирткага қарши курашишни янада яхшилаш учун Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигига 8 та махсус жиҳозланган Toyota Hilux автомобилини топширди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда таъкидланганидек, Марказий Осиё қишлоқ хўжалиги учун чигирткалар жиддий хавф туғдираётганини кўпчилик ҳам билмайди. Экинларни йўқ қилиш орқали зараркунандалар ҳосил миқдори ва сифатини пасайтириши, аҳолини озиқ-овқат билан таъминлашни хавф остида қолдиради.

Бундан ташқари, чигирткалар босқини қишлоқ хўжалигига бевосита боғлиқ бўлган фермерларнинг даромадларига салбий таъсир кўрсатади. Шу боис ушбу зараркунандаларга қарши курашиш Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Мазкур кўмак FAO’нинг «Марказий Осиёда чигирткаларга қарши курашишни такомиллаштириш (II босқич)» минтақавий лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Мавзуга оид