Ўзбекистон | 22:19 / 28.09.2023
73589
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда табиий ва техноген фалокатлар оқибатида ҳалок бўлганлар сони очиқланди

Фото: Ижтимоий тармоқлар

2022 йилда содир бўлган табиий ва техноген фалокатлар оқибатида 287 нафар инсон ҳалок бўлган.

Статистик маълумотларга кўра, 2022 йилда содир бўлган табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар 131 тани ташкил этган. Оқибатда 287 нафар инсон ҳалок бўлган, 297 нафари жабрланган.

Шундан табиий хусусиятдагилари 55 тани, ҳалок бўлганлар 127 нафарни, жароҳат олганлар 88 нафарни ташкил этган. Техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг асосий қисмини ёнғинлар ташкил этган.

Мавзуга оид