Осиё ўйинлари. Ўзбекистон қиличбозлик бўйича тарихий чемпионликни қўлга киритди
Осиё Ўйинлари-2022 бугунги баҳсларида қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси делегациямиз ҳисобига яна битта олтинни келтиришди.
Қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича Ўзбекистон аёллар жамоаси тарихий ғалабага эришди.
Зайнаб Дайибекова, Гулистан Пердибаева, Паола Плиего ва Луиза Фернанда Эррера тўртлигидан иборат жамоа чоракфиналда Сингапурга қарши баҳсда 45:32 ҳисобида ғалаба қозонди, яримфиналда эса мезбон Хитой жамоаси устидан 45:43 ҳисобида ғалаба қозонди.
Финал эса дастлаб ўзбекистонликлар учун муваффақиятсиз бошланди, Плиего ва Дайибекова дастлабки жангларида (1:5, 4:5) ютқазишди, Гулистан Пердибаева эса 10:3 ҳисобида устунликка эришиб, жамоани умумий ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Плиего иккинчи жангини ҳам бой бергач (3:7), мураббийлар учинчи даврада унинг ўрнига Луиза Фернанда Эррерани туширишди ва у ишончни оқлаб, ғалабага эришди. Ҳал қилувчи баҳсда эса Дайибекова керакли ҳисоб қайд этиб (5:5), жамоаси ғалабасини таъминлади ва якунда жамоа 45:42 ҳисобида устун келиб, Осиё Ўйинлари чемпионига айланди. Бу ғалабада 18 ёшли Гулистаннинг ҳиссаси беқиёс бўлди, жами тўпланган очколардан 19 таси у томонидан келтирилди (Дайибековада 17, Ҳерерада 5, Плиегода 4).
Қайд этиш жоиз, бу Ўзбекистон учун қиличбозлик спортида Осиё Ўйинларида қўлга киритилган биринчи олтин медал саналади.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг турнирдаги жами олтинлари сони 7 тага етди.
Эндиликда Ўзбекистон жами 32 та медал (7-10-15) билан умумжамоа ҳисобида 6-ўринда бормоқда.
Мавзуга оид
08:30 / 04.12.2024
Ўзбекистон 2027 йилда қиличбозлик бўйича жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади
14:57 / 13.01.2024
Россияни тарк этган қиличбозлар АҚШ шарафини ҳимоя қилмоқчи
16:29 / 11.10.2023
Ҳиндистон Ўзбекистонни ниманинг эвазига ортда қолдирди? Осиё ўйинларидаги энг катта ўсиш, пасайиш ва бошқалар ҳақида
10:17 / 08.10.2023