Жамият | 17:24 / 20.10.2023
30904
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда 3 нафар фарзандини ўлдирган эркак умрбод қамоқ жазосини олди

Эркак Исроилда ишлаб келаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали жанжаллашгандан сўнг 3 нафар вояга етмаган фарзандини ўлдирганди.

Фото: Видеодан кадр

Аввалроқ Самарқанд вилоятида 36 ёшли эркак 3 нафар вояга етмаган фарзандини (2 қиз ва 1 ўғил) ошхона пичоғи билан қасддан ўлдиргани ҳақида хабар берилганди.

Иш жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилояти судида кўриб чиқилган ва эркакка ҳукм ўқилган. Бу ҳақда «Ёшлар» телеканалининг «Янги давр» дастурида хабар қилинди.

Эркак судда қотилликка Исроил давлатида ишлаб келаётган турмуш ўртоғи билан телефон орқали келиб чиққан ўзаро келишмовчилик сабаб бўлганини, шунда жаҳли чиқиб аввал болаларини, сўнг ўзини пичоқлаганини айтган.

 Суд ҳукмига кўра, эркак Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми «а», «в» ва «ж» бандлари (айбдорга аён бўлган ожиз аҳволдаги, икки ёки ундан ортиқ шахсни ўта шафқатсизлик билан ўлдириш) билан айбли деб топилган. Унга умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Мавзуга оид