Жаҳон | 12:03 / 27.10.2023
5975
2 дақиқада ўқилади

Ереван яқин ойларда Боку билан сулҳ имзолашга умид қилмоқда

Арманистон бош вазири Пашиняннинг сўзларига кўра, томонлар 1991 йилги декларация асосида чегараларни тан олиш бўйича келишувга эришган. У яқин ойларда тинчлик шартномаси имзоланиши мумкинлигига умид қилмоқда. 

Фото: Reuters

Арманистон бош вазири Никол Пашинян яқин ойларда Озарбойжон билан тинчлик шартномаси имзоланишига умид билдирди. «Ҳозирда Озарбойжон ва мен тинчлик ҳамда муносабатларни тартибга солиш бўйича келишув лойиҳаси устида ишлаяпмиз. Умид қиламанки, бу жараён яқин ойларда муваффақиятли якунланади», — деди Пашинян 26 октябр, пайшанба куни Тбилисида бўлиб ўтган «Ипак йўли» халқаро форумида

Пашиняннинг сўзларига кўра, Арманистон ва Озарбойжон 1991 йилдаги Олмаота декларацияси асосида бир-бирининг ҳудудий яхлитлигини ўзаро тан олиш бўйича келишувга эришган, унга кўра, Арманистоннинг майдони 29,8 минг квадрат километрни ташкил қилади, Озарбойжоннинг майдони эса - 86 600 квадрат километр. Тинчлик шартномаси икки давлат ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилишини ҳам англатади. 

Арманистон ва Озарбойжон Озарбайжоннинг асосан этник арманлар яшайдиган исёнчи минтақаси бўлган Қорабоғ учун ўнлаб йиллар давомида низолашиб келади. Сентябр ойида Озарбойжон армияси кенг кўламли операция ўтказди ва Қорабоғни ўз назоратига қайтарди.

Ўзаро муносабатларни нормаллаштириш учун «йўл харитаси»

19 октябр куни Пашинян Ереван ва Боку Европа Иттифоқи воситачилигида ўтказилган учрашувлардан сўнг Арманистон ва Озарбойжон муносабатларини нормаллаштириш бўйича «йўл харитаси»ни келишиб олганини айтди. Яқинда Эрон пойтахти Теҳронда Туркия, Эрон, Россия, Арманистон ва Озарбойжон ташқи ишлар вазирларининг учрашуви бўлиб ўтди.

Айни пайтда, Европа Иттифоқи Пашинян ва Озарбойжон президенти Илҳом Алиевнинг Брюсселда сентябр охиригача эълон қилинган учрашуви бўлиб ўтмаслигини маълум қилди, чунки Алиев бунга вақт йўқлиги билан изоҳлади. Ушбу йиғилишда Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел ҳам иштирок этиши керак эди.

Мавзуга оид